Ўзбекистон

Андижонда қарийб 2,5 килограмм “гашиш” мусодара қилинди

Мазкур гиёҳвандлик воситалари мамлакат ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Андижонда қарийб 2,5 килограмм “гашиш” мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 2,5 килограмм «гашиш» моддаси мусодара қилиндиБу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Lasetti» русумли автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув давомида Наманган ва Марғилон шаҳарларида яшовчи 1970, 1981 ва 1984 йилларда туғилган уч нафар фуқарога тегишли бўлган 2 килограмм «гашиш» моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, Марҳамат туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда Қува шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашина кўздан кечирилганда, ундан 497 грамм «гашиш» моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Қайд этилишича, мазкур турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакат ҳудудига хориждан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.