Ўзбекистон

Андижонда боласини ургани учун эркак қўшнисининг фарзандини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан ИИВ ҳолатга изоҳ берди.

Андижонда боласини ургани учун эркак қўшнисининг фарзандини аёвсиз калтаклади

 

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган болага нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видеолар тарқалиши ортидан Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, жорий йил 18 июнь куни соат 15:05 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи 46 ёшли фуқаро T.И. «102» қисқа рақамига мурожаат қилиб, 9 ёшли ўғлига тан жароҳати етказилганини маълум қилган. Мурожаат ортидан ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилда туғилган икки нафар вояга етмаган бола ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, улар ўзаро муштлашиб кетган. Шундан сўнг болалардан бирининг отаси — 1988 йилда туғилган M.Б. можарога аралашиб, жанжални бартараф этиш ўрнига қўшнисининг фарзандига бир неча бор қўл кўтарган.

 

Оқибатда 9 ёшли бола тан жароҳати олган.

 

Ҳозирда Шаҳрихон тумани ички ишлар бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеанинг барча тафсилотлари атрофлича ўрганилиб, якуний хулосалар асосида иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

 

Қўшимча маълумотлар текширув якунлари бўйича эълон қилинади.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"