Жаҳон

Қозоғистонда бир хонали квартирада қарийб 1000 мигрант рўйхатга олинган

Мазкур ҳолат ноқонуний миграцияни ташкил этиш сифатида баҳоланиб, квартира эгаси озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган.

Қозоғистонда бир хонали квартирада қарийб 1000 мигрант рўйхатга олинган

 

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир хонали квартирада қарийб минг нафар шахс ноқонуний равишда рўйхатга қўйилгани фош этилди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси маълумотига таяниб, Zakon.kz нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат Олмаотанинг Науризбай туманида прокуратура томонидан ўтказилган текширув давомида аниқланган. Аниқланишича, квартира эгаси аслида ушбу манзилда яшамайдиган 990 нафар фуқарони пул эвазига бир хонали уйда рўйхатдан ўтказган.

 

Мазкур ҳаракат ноқонуний миграцияни ташкил этиш сифатида баҳоланиб, унга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 394-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Суд қарори билан квартира эгаси айбдор деб топилиб, бир йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

 

Прокуратура маълумотларига кўра, ноқонуний рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг қайси давлат фуқаролари экани очиқланмаган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"