Жаҳон

Трамп Эрон билан меморандумни Теҳроннинг таслим бўлиши деб атади

АҚШ Конгрессдаги айрим сиёсатчилар эса меморандумни Эрон эмас, АҚШнинг таслим бўлишига ўхшатди.

Трамп Эрон билан меморандумни Теҳроннинг таслим бўлиши деб атади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан имзоланган ўзаро англашув меморандумини Теҳроннинг амалда таслим бўлиши сифатида баҳолади. У бу ҳақда Ахios нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Эронни ҳарбий жиҳатдан тўлиқ мағлуб этган ва эришилган келишувни “деярли шартсиз таслим бўлиш” сифатида кўрмоқда.

 

“Бу, эҳтимол, шартсиз таслим бўлишдир. Мен шундай деб ҳисоблайман. Биз уларни ҳарбий жиҳатдан тўлиқ мағлуб этдик”, — деган АҚШ президенти.

 

Шунингдек, Трамп АҚШ дунёдаги энг қудратли ҳарбий кучга эгалигини таъкидлаб, Эрон портларига қарши жорий этилган денгиз блокадаси мисолида Вашингтоннинг имкониятларини намойиш қилганини қайд этган.

 

“Бизда дунёдаги энг кучли ҳарбий салоҳият мавжуд. Мен Эрон учун денгиз блокадасини жорий қилдим ва бирорта ҳам кема ўта олмади”, — деган у.

 

АҚШ раҳбари можародан қандай сабоқ чиқаргани ҳақидаги саволга жавобан “куч ишлатиш имкониятларининг чегараси йўқ”, дея жавоб берган.

 

Аввалроқ Эрон олий раҳбари Можтабо Хоманаий АҚШ билан ўзаро англашув меморандумини имзолашга рухсат бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг фикрича, АҚШ президенти Доналд Трамп турли босим воситалари орқали келишувга эришишга уринган.

 

Шу билан бирга, АҚШ Конгрессидаги айрим демократ ва республикачи қонунчилар Трамп маъмуриятини Эрон билан тузилган келишув юзасидан танқид қилган. Жумладан, сенатор Ричард Блументал ушбу меморандумни “АҚШ учун уятли келишув” деб атаб, ҳужжат кўпроқ Вашингтоннинг эмас, балки АҚШнинг ўзи таслим бўлгандек таассурот уйғотаётганини таъкидлаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.