Ўзбекистон

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ V Тошкент халқаро инвестиция форумида йирик халқаро ҳамкорлик келишувларига эришди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ форум доирасида АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Европа компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтирди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ V Тошкент халқаро инвестиция форумида йирик халқаро ҳамкорлик келишувларига эришди

В Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан АҚШнинг “77 Construction USA Corp.”, Хитойнинг “China Huaneng Group”, Ҳиндистоннинг “Аdani Group”, Япониянинг “MUFG Bank”, Германиянинг “AKA Bank”, Хорватиянинг “Коncar” ва “IN Foro Viridi”, Жаҳон банки гуруҳи ҳамда Афғонистон Ташқи савдо вазирлиги вакиллари билан қатор муҳим икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

 

 

Форум давомида гидроэнергетика соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларини кенгайтириш, халқаро молиялаштиришни жалб этиш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Учрашувлар натижасида:

 

— “77 Construction USA Corp.” билан EPC+F ва ДХШ форматларида ҳамкорликни кўриб чиқиш, Пском ГЕС лойиҳасида иштирок этиш бўйича келишувларга эришилди;

 

— Жаҳон банки гуруҳи билан Хожикент GАES лойиҳаси, MIGA кафолатлари ва грант дастурлари бўйича ҳамкорлик кенгайтирилди;

 

— “China Huaneng Group” билан ДХШ тамойили асосида йирик истиқболли инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди;

 

— “Аdani Group” билан қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди;

 

— MUFG Bank ва AKA Bank билан йирик лойиҳаларни узоқ муддатли молиялаштириш механизмлари муҳокама қилинди;

 

— “Коncar” ва “In Foro Viridi” билан кичик ва ўрта ГЕС лойиҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилди;

 

— Афғонистон томони билан гидроэнергетика ускуналарини етказиб бериш ва лойиҳалаш бўйича ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди.

 

 

Мазкур форум “Ўзбекгидроэнерго” АЖ учун халқаро ҳамкорлик географиясини сезиларли даражада кенгайтириб, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ амалий натижаларни таъминлади.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.