Спорт

ЖЧ-2026: Канада Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди

Қатар икки футболчисининг четлатилиши ортидан 9 киши билан ўйинни якунлаган.

ЖЧ-2026: Канада Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди

 

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи иккинчи турида Канада терма жамоаси Қатар устидан ишончли ғалабага эришди. Ванкувер шаҳридаги BC Place стадионида бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

 

Канадаликлар сафида Кайл Ларин 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Жонатан Девид 29-, 45+3- ва 90+2-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет-трик қайд этган. Яна бир голни 64-дақиқада Натан-Дилан Салиба урган. 75-дақиқада эса қатарлик Муҳаммад Ал-Маннаи ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни янада йириклаштирган.

 

Учрашув давомида Қатар терма жамоаси икки футболчисидан айрилган. Дастлаб 33-дақиқада Ҳомам Ал-Амин қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этган. Иккинчи бўлимда эса Ассим Мадибо Исмоил Коненинг оғир жароҳатланишига сабаб бўлган вазиятдан сўнг майдондан четлатилган. Шундан сўнг Қатар учрашувни тўққиз футболчи билан якунлашга мажбур бўлган.

 

Б гуруҳининг бошқа учрашувида Швейтсария Босния ва Гертсеговинани 4:1 ҳисобида мағлуб этган. Натижада Канада олти очко билан гуруҳ пешқадамига айланган.

 

Гуруҳ босқичининг учинчи турида Канада терма жамоаси Швейтсария билан, Қатар эса Босния ва Гертсеговина билан баҳс олиб боради.

 

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.