Жаҳон

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

 

Associated Press агентлигининг хабар беришича, 21 июнь куни Шимолий ярим шар аҳолиси йилнинг энг узун кунини бошдан кечиради. Мазкур астрономик ҳодиса ёзги қуёш туриши деб аталади ва Қуёшнинг осмондаги энг юқори нуқтага кўтарилиши билан тавсифланади.

 

Ушбу даврда кундузги ёруғлик давомийлиги максимал даражага етади ва Қуёш уфқ узра энг узоқ вақт давомида кўриниб туради. Шундан сўнг Шимолий ярим шарда кундузлар аста-секин қисқара бошлайди ва бу жараён декабрь ойидаги қишки қуёш туришигача давом этади.

 

Жанубий ярим шарда эса бунинг акси кузатилади. У ерда йилнинг энг қисқа куни қайд этилиб, астрономик қиш фасли бошланади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “қуёш туриши” атамаси лотинча sol — «қуёш» ва stitium — «тўхташ» сўзларидан келиб чиққан бўлиб, Қуёшнинг осмондаги кўринма ҳаракати маълум нуқтада гўёки тўхтагандек кўринишини англатади.

 

Астрономларнинг изоҳига кўра, Ер ўқининг қиялиги сабабли Қуёш нури йил давомида Шимолий ва Жанубий ярим шарлар ўртасида турлича тақсимланади. Айнан шу омил фаслларнинг алмашинуви ҳамда кундуз ва тун давомийлигидаги фарқларни юзага келтиради.

 

Ёзги қуёш туриши одатда 20–22 июнь оралиғида содир бўлади. Бу йил ушбу ҳодиса 21 июнь санасига тўғри келмоқда. Қишки қуёш туриши эса одатда 20–23 декабрь кунлари орасида кузатилиб, Шимолий ярим шарда йилнинг энг қисқа куни ва энг узун тунини бошлаб беради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.