Ўзбекистон

Миграция агентлиги раҳбари "Корея иши" га алоқадорми?

Миграция агентлиги тармоқларда агентлик раҳбарига оид тарқалган аудио ва видео хабарларга муносабат билдирди.

Миграция агентлиги раҳбари "Корея иши" га алоқадорми?

Миграция агентлиги сўнгги кунларда айрим Телеграм-каналлар ва интернет ресурсларида агентлик раҳбарияти ҳамда ходимларига нисбатан тарқатилаётган хабарлар текширилмаган ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар эканини маълум қилди.

 

Ўзини Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров деб таништирган шахс Теlegram'даги “Кoreya 24 soat” каналида агентликнинг амалдаги ва собиқ раҳбарларига оид қатор постларни эълон қилди.

 

“Коreya 24 soat” каналидаги постларда Миграция агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Эрматов пандемия даврида Жанубий Кореяга ишчиларни юбориш учун сунъий навбатлар ташкил этгани, айрим фуқаролардан қўшимча маблағлар ундиргани ва имтиҳон жараёнларига ноқонуний аралашув бўлгани ҳақидаги даъволар илгари сурилган.

 

Шунингдек, амалдаги директор Беҳзод Мусаевга нисбатан ҳам қатор айбловлар билдирилган. Хусусан, хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш жараёнлари, Кореяга ишчи юбориш тизими ва айрим шахсий топшириқлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан иддаолар келтирилган.

 

Теlegram-каналда ушбу даъволарни тасдиқловчи ҳужжатлар, Телеграмъдаги ёзишмалар ҳамда аудиоёзувлар эълон қилинган. 

 

Интерпол маълумотларига кўра, Андижон вилоятида туғилган 35 ёшли Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. У аввал Миграция агентлигининг Жанубий Кореядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

 

Агентлик хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунлари бўйича барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши қайд этилди.

 

Расмий баёнотда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига оид маълумотлар фақат ишончли далиллар ҳамда расмий манбалар асосида баҳоланиши лозимлиги таъкидланган.

 

Шунингдек, интернет тармоқларида шахсий маълумотларни тарқатиш, шаън ва қадр-қимматга путур етказувчи ахборотларни эълон қилиш ҳамда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган ҳаракатларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилиши билдирилди.

 

Миграция агентлиги ўз фаолиятини очиқлик, қонунийлик ва жавобгарлик тамойиллари асосида давом эттираётганини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳолатларга ойдинлик киритилишини таъминлашини маълум қилди.

 

Агентлик жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ахборот тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупсион схема фош этилганини маълум қилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу схема орқали фуқаролардан 100 миллион доллардан ортиқ маблағ ноқонуний ундирилган.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.