Жаҳон

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Бруклин туманидаги Жанубий Бушвик ислоҳот черковида юз берган йирик ёнғин оқибатида 174 йиллик тарихий бино деярли бутунлай вайрон бўлди.

 

АBС телеканали маълумотларига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 13:20 атрофида Бушвик авенюсидаги черков биносида бошланган. Орадан тахминан 20 дақиқа ўтиб, бинонинг қўнғироқ минораси қулаб тушган.

 

Нью-Йорк ёнғин хавфсизлиги хизмати бир неча соат давомида ёнғинни ўчириш ишларини олиб борган ва соат 15:35 га келиб аланга деярли тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса вақтида бир нафар ўт ўчирувчи енгил жароҳат олиб, унга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Мутахассисларнинг дастлабки баҳоларига кўра, ёнғин черков биносига жиддий зарар етказган ва иншоотни бузиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Таъкидланишича, Жанубий Бушвик ислоҳот черкови 1982 йилда АҚШнинг Тарихий жойлар миллий реестрига киритилган. Маҳаллий аҳоли ва тарихшунослар ушбу ёдгорликнинг йўқолишини ҳудуднинг маданий ва тарихий мероси учун катта йўқотиш сифатида баҳоламоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.