Ўзбекистон

Ўзбекистонда эски автомобилларни утилизацияга топширмаганлар жарима тўлайди

Ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгаларидан бозор нархида харид қилиниб, утилизацияга юборилади.

Ўзбекистонда эски автомобилларни утилизацияга топширмаганлар жарима тўлайди

Ўзбекистонда эксплуатация муддати ўтган автотранспорт воситаларини утилизация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгаларидан бозор нархида харид қилиниб, утилизацияга юборилади.

 

Ташаббус атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли моддалар ҳажмини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳага кўра, эски автомобилини утилизацияга топширган фуқароларга янги автомобиль хариди учун электрон ваучер берилиши ёки унинг қиймати пул шаклида тўлаб берилиши мумкин. Электрон ваучер орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилиш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, электрон ваучерда кўрсатилган сумма миқдорида чегирма қўлланади, қолган маблағ эса бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

 

Лойиҳада эски автомобилларни ўз вақтида утилизацияга топширмаган фуқаролар учун ҳам экологик компенсация жорий этиш назарда тутилган. Унга кўра, бундай транспорт воситалари эгалари йилига бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида тўлов амалга ошириши керак бўлади.

 

Қайд этилишича, утилизация тизими Франция, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Япония ва бошқа қатор давлатларда кенг қўлланади. 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.