Жаҳон

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Канада суди 93 ёшли миллиардер, Magna International компанияси асосчиси Френк Стронахни икки нафар аёлга нисбатан жинсий зўравонлик ва шилқимлик қилишда айбдор деб топди. Бу ҳақда CBC News хабар берди.

 

Жиноий иш Торонто шаҳридаги Онтарио олий судида кўриб чиқилди. Суд Френк Стронахни юқоридаги икки эпизод бўйича айбдор деб топди, бироқ унга қўйилган яна учта жинсий зўравонлик айблови бўйича оқлади. Тадбиркорнинг ўзи эса айбловларни рад этмоқда.

 

Суд материалларига кўра, жабрланувчилардан бири 1977 йилда Стронах унинг юбкасини кўтариб, зўрлашга уринганини маълум қилган. Судья аёлнинг кўрсатмаларини асосан ишончли деб топган, бироқ айрим тафсилотлар тўлиқ тасдиқланмагани сабабли ҳолатни одобсиз хатти-ҳаракат сифатида баҳолаган.

 

Яна бир аёлнинг билдиришича, 1980 йилларда Стронах унга нисбатан шилқимлик қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, кечки овқатдан сўнг бизнесмен уни бир неча бор ушлаб қолишга уринган.

 

Учинчи даъвогар эса Стронахни зўрлашда айблаган, бироқ суд ушбу эпизод бўйича далилларни етарли деб топмади. Судья воқеалардан 40 йилдан ортиқ вақт ўтгани кўрсатмалар ишончлилигини баҳолашни мураккаблаштирганини қайд этди.

 

Forbes маълумотларига кўра, Френк Стронахнинг бойлиги 2018 йилда 1,5 миллиард долларга баҳоланган. Унга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Канадада миллиардер 2024 йил июнь ойида жинсий жиноятлар бўйича айбловлар ортидан ҳибсга олинган, кейинчалик эса маълум шартлар асосида озод этилган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.