Жаҳон

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Қримда аҳоли ва хусусий корхоналар учун ёқилғи савдоси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда яриморол раҳбари Сергей Аксёновга таяниб, BBC хабар берди.

 

Аксёновнинг сўзларига кўра, ёнилғи эндиликда фақат Қримнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади. Мазкур қарор Украина томонидан Россия назоратидаги ҳудудлардаги логистика ва нефть инфратузилмасига уюштирилаётган ҳужумлар фонида қабул қилинган.

 

Аксёновнинг билдиришича, Керч шаҳридаги нефть базасига дронлар билан уюштирилган ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 28 киши жароҳат олган. Украина президенти Володимир Зеленский эса мазкур ҳужумни Россиянинг ҳарбий ҳаракатларига жавоб сифатида баҳолаган.

 

Зеленский Украина кучлари Россиянинг Краснодар ўлкасидаги нефть ташиш логистика объектларига, шунингдек ҳарбий логистика ва радар тизимларига ҳам зарбалар берганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги эса бир кечада 239 та Украина дрони уриб туширилганини билдирган.

 

Қримда юзага келган ёнилғи тақчиллиги яриморолнинг логистика тизимига босим кучайганини кўрсатмоқда. Маҳаллий ҳокимият ёнилғи бозоридаги вазият бўйича қўшимча қарорлар кейинроқ эълон қилинишини маълум қилган.

 

Сўнгги ойларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳужумлар кескинлашиб, томонлар бир-бирининг ҳарбий ва энергетика инфратузилмасини нишонга олишни давом эттирмоқда.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"