Жаҳон

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Швейцариянинг Бургеншток курортида Эрон ва АҚШ делегациялари ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Томонлар вакиллари учрашув ўтказиладиган ҳудудга етиб келган. Бу ҳақда Bild хабар берди.

 

Маълум қилинишича, АҚШ делегацияси таркибидан витсе-президент Жей Ди Венс, махсус вакил Стив Уиткофф ҳамда АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ўрин олган. 

 

Эрон томонига эса парламент спикери Муҳаммад Бағир Ғолибоф ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бошчилик қилмоқда.

 

Музокаралар Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳамда Ҳормуз бўғози атрофидаги вазият кескинлашган бир пайтда ўтказилмоқда. Аввалроқ Эрон Исроилнинг Ливанга уюштирган зарбаларини сабаб қилиб, Ҳормуз бўғозини яна ёпаётганини маълум қилган эди.

 

АҚШ ҳарбийлари эса бу даъволарни рад этиб, бўғоз орқали кемалар ҳаракати узлуксиз давом этаётганини билдирган. 

 

Уларнинг маълумотига кўра, ҳудуд орқали 55 та кема ўтган бўлиб, улар орасида қарийб 17 миллион баррель нефть ташиган кемалар ҳам бор.

 

Аввалроқ Жей Ди Венс музокаралар доирасида Швейсарияда бир неча кун қолишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

 

Швейсарияда Эрон ва АҚШ вакиллари ўртасидаги музокаралар бошланмоқда. Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

 

Аввалроқ 19 июнга режалаштирилган музокаралар бекор қилинган эди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"