Жаҳон

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

 

Швейцариянинг Бюргенсток шаҳрида Қатар ва Покистон воситачилигида ўтказилган АҚШ ҳамда Эрон вакиллари ўртасидаги юқори даражадаги музокараларнинг биринчи босқичи якунланди.

 

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, томонлар 60 кун ичида якуний келишувга эришиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олган. Шунингдек, воситачилик жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича қўмита тузиш, Ливандаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан Байрут иштирокидаги алоҳида гуруҳ ташкил этиш ҳамда Ҳормуз бўғози орқали тижорат кемаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун алоқа механизмини яратиш бўйича келишувларга эришилган.

 

Маълум қилинишича, барча масалалар юзасидан техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Қатар ва Покистон воситачилигидаги саъй-ҳаракатлар натижасида Эрон нефти ва нефть-кимё маҳсулотлари экспортига қўйилган айрим чекловлар бекор қилингани, қатор активлар музлатилган ҳолатдан чиқарилгани ҳамда мамлакатни тиклаш ва ривожлантириш бўйича кенг қамровли дастур ишга туширилганини маълум қилган.

 

Аввалроқ АҚШ ва Эрон урушни тўхтатиш ҳамда Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тиклашга қаратилган ўзаро англашув меморандумини электрон шаклда имзолагани ва ҳужжат кучга киргани хабар қилинган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.