Ўзбекистон

Кучли ёғингарчилик сабаб айрим ҳудудларни сув тошқини кузатилиши мумкин

“Ўзгидромет” 9 вилоятнинг айрим туманларида сел хавфи юқорилигидан огоҳлантирди.

Кучли ёғингарчилик сабаб айрим ҳудудларни сув тошқини кузатилиши мумкин

 

«Ўзгидромет» агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 23–27 июнь кунлари республиканинг қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёғингарчиликлар сабаб сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

 

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музробот туманлари хавфли ҳудудлар қаторига киритилган.

 

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида ҳам сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

 

Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам хавф юқори эканлиги таъкидланган.

 

Бундан ташқари, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари, Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ҳам сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.

 

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, кучли ёғингарчилик айрим ҳудудларда ёмғир сувларининг тўпланишига сабаб бўлиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

 

Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларини кўриш, об-ҳаво маълумотларини кузатиб бориш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш тавсия этилди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"