Жаҳон

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг кундалик ҳужумларига жавобан Россия ҳудудидаги нишонларга берилаётган зарбалар кучайтирилишини маълум қилди.

 

Давлат раҳбари журналист Алла Мазурга берган интервьюсида уруш оқибатлари Россия жамияти томонидан ҳам ҳис қилиниши кераклигини таъкидлаб, “Улар буни ҳис қилиши керак”, дея баёнот берган.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина мудофаа-саноат комплексининг ривожланиши ва узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши мамлакат имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирган.

 

Президент Тюмен вилоятидаги нишонга берилган зарба ҳақида ҳам маълумот бериб, нишонгача бўлган масофа тахминан 2070 километрни ташкил этганини билдирган. Унинг қайд этишича, ҳужумда янги авлод “Fire Point” дронлари қўлланилган бўлиб, улар 2500 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга қодир.

 

Зеленский Украина Россиянинг ҳарбий заводлари, нефть базалари, газ омборлари ва бошқа стратегик объектлари жойлашуви ҳақида маълумотга эга эканини таъкидлаб, узоқ масофали қуролларни такомиллаштириш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилган.

 

Унинг сўзларига кўра, бундай зарбалар Россия тажовузига жавоб ҳамда адолатни тиклашнинг бир қисми ҳисобланади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.