Ўзбекистон

Ургутда 27,4 минг долларлик “гашиш” савдоси фош этилди

2 кг 80 грамм “гашиш”ни сотишга уринган уч нафар фуқаро ашёвий далиллар билан ушланган.

Ургутда 27,4 минг долларлик “гашиш” савдоси фош этилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamo.uz'гa хабар берди.

 

Аниқланишича, Ургут туманида яшовчи 1990, 1998 ва 2008 йилларда туғилган уч нафар фуқаро 2 килограмм 80 грамм «гашиш» моддасини шартли харидорга 27,4 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Қайд этилишича, қўлга олинган шахслардан бири аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бундай турдаги жиноятлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.