Спорт

ЖЧ-2026: томошабинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

36 ўйинда 2,3 миллиондан ортиқ мухлис стадионларга ташриф буюрди.

ЖЧ-2026: томошабинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

 

Sky News хабарига кўра, 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионати томошабинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди ва тарихдаги энг кўп ташриф буюрилган турнирга айланди.

 

Манбада қайд этилишича, 104 та ўйиндан 36 таси ўтказилгач, стадионларга ташриф буюрган умумий мухлислар сони 2 307 947 нафарга етган. Ҳар бир учрашувга ўртача 64 110 томошабин ташриф буюрмоқда, стадионларнинг бандлик даражаси эса 99,54 фоизни ташкил этмоқда.

 

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтказилмоқда. Мусобақа 48 та терма жамоа иштирок этаётган илк турнир сифатида тарихга кирди.

 

Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. У 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган финалда Францияни мағлуб этган эди.

 

Шунингдек, турнир давомида айрим сиёсий ва ташкилий масалалар юзасидан турли муҳокамалар ҳам бўлиб ўтган. Хусусан, Эрон терма жамоасининг ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича FIFА билан музокаралар олиб борилгани, бироқ якуний келишувга эришилмагани маълум қилинади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.