Спорт

ЖЧ—2026: Миср Янги Зеландиядан устун келди, Кабо-Верде–Уругвай ва Эрон–Бельгия ўйинларида дуранг қайд этилди

G гуруҳида Миср 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди, Эрон ва Бельгия ҳисобида 2 тадан очко мавжуд, Янги Зеландия эса 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

ЖЧ—2026: Миср Янги Зеландиядан устун келди, Кабо-Верде–Уругвай ва Эрон–Бельгия ўйинларида дуранг қайд этилди

 

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг G гуруҳи 2-туридан ўрин олган Янги Зеландия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Муросасиз кечган учрашувда Миср терма жамоаси ҳисобда ортда бораётганига қарамай, камбек амалга ошириб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Учрашувнинг 15-дақиқасида Янги Зеландия сафида Финн Сурман гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

 

Иккинчи бўлимда эса ташаббус тўлиқ Миср терма жамоаси қўлига ўтди. 59-дақиқада Мостафо Зико мувозанатни тиклади. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Мисрни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

 

Учрашувнинг 82-дақиқасида Маҳмуд Трезеге томонидан киритилган гол якуний натижани ўрнатди.

 

H гуруҳида Кабо-Верде терма жамоаси Уругвай билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, G гуруҳида Эрон ва Бельгия терма жамоалари ғолибни аниқлай олмади.

 

АҚШнинг Маями шаҳридаги “Hard Rock” стадионида бўлиб ўтган Уругвай — Кабо-Верде баҳсидаги ҳисоб 21-дақиқада Кабо-Верде ярим ҳимоячиси Кевин Ленини томонидан очилди. Биринчи бўлим якунланишига яқин уругвайликлар ташаббусни ўз қўлига олди. Аввалига 44-дақиқада Максимилиано Араухо мувозанатни тиклади, бўлимга қўшиб берилган 45+6-дақиқада эса Агустин Каноббио Уругвайни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

 

 

Иккинчи бўлимда Кабо-Верде таслим бўлмади. 61-дақиқада Элио Варела рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ғалаба голини излаган бўлсада, учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

 

Шу тариқа, Кабо-Верде кетма-кет иккинчи турда ҳам фаворитлардан очко тортиб олди. Аввалги турда жамоа Испания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

 

Шунингдек, Калифорниянинг Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтган G гуруҳи учрашувида Эрон ва Бельгия терма жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

 

Баҳснинг 25-дақиқасида Меҳди Тареми томонидан киритилган гол ВАР текширувидан сўнг офсайд сабабли бекор қилинди. 66-дақиқада эса Бельгия ҳимоячиси Натан Нгои қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва европаликлар учрашувнинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

 

Бельгия ўйин давомида устунликка эга бўлган бўлсада, Эрон дарвозабони Алиризо Бейранванд ишончли ҳаракат қилиб, еттита сейв амалга оширди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 

Икки турдан сўнг G гуруҳида Миср 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Эрон ва Бельгия ҳисобида 2 тадан очко мавжуд, Янги Зеландия эса 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"