Жаҳон

Эрон ва АҚШ музокараларидан сўнг тўртта ишчи гуруҳ тузилди

Тузилган гуруҳлар санкцияларни бекор қилиш, ядровий келишувлар, иқтисодий тикланиш ҳамда келишувлар ижросини мониторинг қилиш йўналишларини қамраб олади.

Эрон ва АҚШ музокараларидан сўнг тўртта ишчи гуруҳ тузилди

 

Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги музокаралардан сўнг санкцияларни бекор қилиш, ядровий келишувлар, иқтисодий тикланиш ҳамда мониторинг масалалари бўйича тўртта ишчи гуруҳ тузилди.

 

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий Швейтсариянинг Бюргенсток шаҳрида ўтказилган тўрт томонлама маслаҳатлашувлардан сўнг Press TV телеканалига маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, тузилган ишчи гуруҳлар санкцияларни юмшатиш, ядровий тартибга солиш, иқтисодий тикланиш ва қайта қуриш ҳамда келишувлар ижросини мониторинг қилиш йўналишларини қамраб олади.

 

Шунингдек, томонлар Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш масалаларини мувофиқлаштириш учун махсус алоқа пунктини ташкил этишга келишиб олган.

 

21 июнь куни Бюргенстокда Қатар ва Покистон воситачилигида ўтган АҚШ–Эрон музокараларининг биринчи босқичи ижобий ва конструктив муҳитда ўтган. Қўшма баёнотга кўра, учрашувда техник музокаралар учун муҳим пойдевор яратилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.