Жаҳон

Францияда жазирамадан сақланишга уринган 40 киши чўкиб ҳалок бўлди

Иссиқдан қочишга уринган фуқароларнинг назоратсиз сув ҳавзаларида чўмилгани фожиага сабаб бўлган.

Францияда жазирамадан сақланишга уринган 40 киши чўкиб ҳалок бўлди

Францияда давом этаётган кучли иссиқлик тўлқини оқибатида 18 июндан буён камида 40 киши чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Себастен Лекорнюга таяниб, Al Arabiya хабар берди.

 

Қайд этилишича, жазирамадан салқинлашиш мақсадида кўплаб фуқаролар назорат қилинмайдиган дарё, канал ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилишга уринган. Натижада бир неча кун ичида ўнлаб чўкиш ҳолатлари қайд этилган. 

 

Франция метеорология хизмати мамлакатнинг катта қисмида юқори даражадаги иссиқлик хавфи эълон қилинганини билдириб, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши мумкинлигини маълум қилди. Жазирама туфайли мамлакатда кундалик ҳаёт ҳам издан чиқмоқда. 

 

Париж ва Брюссел ўртасидаги айрим поезд қатновлари бекор қилинган, корхоналар эса ходимларни иссиқдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтирган. Айрим ҳудудларда электр вентиляторларига талаб кескин ошиб, дўконларда улар тугаб қолган. 

 

Франциянинг жануби-шарқидаги Карпантра шаҳрида эса автомобиль ичида ҳушсиз ҳолда топилган икки нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Маҳаллий прокуратура ҳодисани кучли иссиқлик билан боғлиқ фожиа сифатида баҳоламоқда. Жазирама Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. 

 

Италияда 15 шаҳар учун энг юқори даражадаги иссиқлик огоҳлантириши эълон қилинган. Буюк Британияда ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда, Испаниянинг айрим ҳудудларида эса 44 даража иссиқ прогноз қилинмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.