Жаҳон

Россияда депутат болаларни 5-синфдан ҳарбий тайёргарликка жалб этишни таклиф этди

У мамлакат НАТО билан эҳтимолий қарама-қаршиликка ҳозирданоқ тайёрланиши кераклигини таъкидлаган.

Россияда депутат болаларни 5-синфдан ҳарбий тайёргарликка жалб этишни таклиф этди

 

Россия Давлат Думаси депутати Виктор Водолатский мамлакат 2030 йилда НАТО ва Европа Иттифоқи билан юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий қарама-қаршиликка ҳозирданоқ тайёргарлик кўриши кераклигини билдириб, мактабларда бошланғич ҳарбий тайёргарликни кучайтиришни таклиф қилди.

 

«Абзатс» нашрига берган интервьюсида депутат ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантириш билан бир қаторда, ёш авлодни ҳам турли ташқи таҳдидларга тайёрлаш зарурлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, кадет корпуслари тажрибаси асосида бешинчи синфдан бошлаб ўқувчиларга Ватан, оила ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишга оид фанларни ўқитиш лозим.

 

Бироқ ушбу ташаббус Давлат Думаси қўмиталари томонидан қўллаб-қувватланмаган.

 

Хусусан, Оила ҳимояси, оталик, оналик ва болалик қўмитаси раиси Нина Останина таълим дастурида аллақачон “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари” курси мавжудлигини эслатиб, унда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, замонавий қуроллар ва хавфсизлик масалаларига оид билимлар берилишини қайд этган.

 

Унинг сўзларига кўра, болалар ўзларини ҳимоя қилишга тайёр бўлиши зарур, бироқ янги алоҳида фанни жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас.

 

Давлат Думаси Таълим қўмитаси раисининг ўринбосари Михаил Берулава ҳам амалдаги дастурлар етарли эканини таъкидлаб, қўшимча ҳарбий тайёргарлик курсларини жорий этишга эҳтиёж йўқлигини билдирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.