Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг 2 та қишлоғи Қирғизистонга берилди

Ўзбекистонга ҳам майдони жиҳатидан тенг бўлган ер участкалари топширилгани айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2 та қишлоғи Қирғизистонга берилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнлари доирасида Фарғона вилояти таркибида бўлган Чўнғара ва Тош-Тепа қишлоқлари Қирғизистон ҳудудига ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Асқат Алагозов маълум қилди, дея хабар бермоқда 24.кг.

 

Алагозовнинг сўзларига кўра, мазкур қишлоқларда яшовчи қарийб 2,5 минг нафар этник қирғиз эндиликда Қирғизистон фуқаролигини олади.

 

 

Маълум қилинишича, бунинг эвазига Қирғизистон томони Ўзбекистонга чегара ҳудудида майдони жиҳатидан тенг бўлган ер участкаларини топширган.

 

Шунингдек, Сой ва Таян қишлоқлари ўртасида автомобиль йўлини қуриш мақсадида умумий майдони 236 гектар бўлган тенг қийматдаги ер участкалари ҳам ўзаро алмашилган.

 

Янги йўл фойдаланишга топширилгач, Боткен вилояти аҳолиси Айдаркендан Боткенга 225 километрли айланма йўл ўрнига 55 километр масофани босиб ўтиб етиб бориши мумкин бўлади.

 

Маълумот учун, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича шартнома икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан 2022 йил ноябрь ойида имзоланган. 2023 йил январь ойида эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка давлат ташрифи чоғида томонлар ратификация ёрлиқларини ўзаро алмашган.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.