Спорт

ЖЧ—2026: Жазоир Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Иордания ҳисобни очганига қарамай, Жазоир камбек амалга оширди.

ЖЧ—2026: Жазоир Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

 

2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Иордания ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги учрашув Жазоирнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 

АҚШнинг Калифорния штати Санта-Клара шаҳридаги “Levi’s Stadium”да бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб 36-дақиқада иорданиялик Низар Ал-Рашдан томонидан очилди. Шу тариқа ярим ҳимоячи терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иккинчи голига муаллифлик қилди.

 

Иккинчи бўлим ўрталарида Риёд Маҳрезнинг узатмасидан сўнг Нодир Бенбоуали мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 82-дақиқасида эса Амине Гуири рақиб дарвозасини ишғол этиб, Жазоирга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

 

Шу тариқа, Жазоир терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи тур учрашувида Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

Маълумот учун, 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнь куни старт олган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.