Жаҳон

Францияда Эбола вируси билан касалланишнинг илк ҳолат қайд этилди

Бемор билан алоқада бўлган шахслар аниқланиб, уларга 21 кун давомида тиббий кузатув остида бўлиш ва ўзини изоляция қилиш тавсия этилган.

Францияда Эбола вируси билан касалланишнинг илк ҳолат қайд этилди

 

Францияда Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат расман тасдиқланди. Бу ҳақда Le Monde нашри мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, вирус Конго Демократик Республикасида гуманитар миссияда фаолият юритган шифокорда аниқланган. У Францияга қайтган заҳоти, тест натижалари тасдиқланишидан аввал ҳам эҳтиёт чораси сифатида хавфли инфекцияларга ихтисослашган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

 

Франция соғлиқни сақлаш органлари томонидан эпидемиологик текширув бошланган. Бемор билан алоқада бўлган шахслар аниқланиб, уларга 21 кун давомида тиббий кузатув остида бўлиш ва ўзини изоляция қилиш тавсия этилган.

 

АFP агентлиги хабарига кўра, мамлакат Бош вазири Себастян Лекорну вазиятни шахсан назоратга олган. Франция расмийлари соғлиқни сақлаш тизими бундай хавфли инфекцияларга қарши самарали чоралар кўришга тайёр эканини таъкидламоқда.

 

Эбола вируси юқори ўлим кўрсаткичига эга бўлган геморрагик иситма касаллиги ҳисобланади. Ҳозирда Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудлари, хусусан Итури вилояти эпидемиянинг асосий ўчоғи бўлиб қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 900 дан ортиқ тасдиқланган ҳолат қайд этилган, 200 дан ортиқ бемор вафот этган. Касаллик Шимолий Киву ва Жанубий Киву вилоятларига, шунингдек, қўшни Угандага ҳам тарқалган.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Эбола эпидемиясини халқаро миқёсда ташвиш уйғотувчи соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият сифатида баҳолаб, вазият устидан мониторингни кучайтирган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.