Жаҳон

Илон Маск триллионер мақомини йўқотди

Унинг соф бойлиги 957 миллиард долларгача камайган.

Илон Маск триллионер мақомини йўқотди

 

Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск қисқа муддат сақлаб қолган триллионер мақомини йўқотди. Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, унинг соф бойлиги 957 миллиард долларгача камайган.

 

Маск жорий йилнинг 12 июнь куни тарихда триллион долларлик бойликка эга бўлган илк инсон сифатида қайд этилганди. Бироқ орадан 12 кун ўтиб, унинг активлари қиймати пасайиши фонида бойлиги яна 1 триллион доллардан пастга тушган.

 

Асосий омиллардан бири SpaceX акцияларининг кетма-кет тўрт савдо сессияси давомида арзонлашгани бўлди. 23 июнь куни компания акциялари 3,9 фоизга пасайиб, бир дона акция нархи 148,57 долларни ташкил этган. Натижада компаниянинг бозор капиталлашуви 1,99 триллион долларгача камайган. Бу рекорд даражадаги IPОдан буён SpaceX қиймати илк бор 2 триллион доллардан пастга тушганини англатади.

 

Июнь ойида ўтказилган IPО жараёнида компания 85 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилган эди. Ўшанда SpaceX'нинг бозор қиймати 2,9 триллион доллардан ошиб, қисқа муддат ичида Microsoft ва Аmаzоn каби гигант компанияларни ортда қолдирганди. Аммо кейинги ҳафталарда компания қиймати қарийб 550 миллиард долларга қисқарди.

 

Шу билан бирга, Forbes рейтингига кўра, Илон Маскнинг бойлиги ҳануз 1,1 триллион доллар атрофида баҳоланмоқда. Турли рейтинглар ўртасидаги тафовут активларни баҳолаш методологиясидаги фарқлар билан изоҳланмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.