Жаҳон

Қирғизистон парламенти президентлик сайловлари санасини тасдиқлади

Президент ташаббуси билан президентлик сайловларини ўтказиш тартиби ва муддатлари қайта белгиланди.

Қирғизистон парламенти президентлик сайловлари санасини тасдиқлади

 

Қирғизистон Жогорку Кенеши мамлакат президенти ва парламент депутатлари сайловлари тўғрисидаги конституциявий қонунга киритилаётган ўзгартиришларни уч ўқишда маъқуллади. Мазкур ташаббус президент томонидан илгари сурилган бўлиб, кейинги президентлик сайловларини ўтказиш тартиби ва муддатларини аниқлаштиришни назарда тутади. Бу ҳақда inbusiness.kz хабар берди.

 

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Тинчтйк Шайназаровнинг маълум қилишича, ўзгартиришлар амалдаги қонунчиликни Конституция талабларига мослаштириш ҳамда сайлов санасини аниқ белгилашга қаратилган. Янги тартибга кўра, президентлик сайловлари январь ойининг тўртинчи якшанбасида ўтказилади ва овоз бериш санаси камида тўрт ой олдин эълон қилинади.

 

Шунга мувофиқ, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йил 24 январь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Парламентдаги муҳокамалар давомида ҳафтанинг куни бўйича айрим техник ўзгартиришлар сабаб 27 январь санаси ҳам тилга олинди.

 

Жогорку Кенеш спикери Марлен Маматалиевнинг таъкидлашича, мазкур ўзгартиришлар сайловчиларнинг фаоллигини ошириш ва овоз бериш жараёнида юқори иштирокни таъминлашга хизмат қилади.

 

Қонун лойиҳаси эндиликда имзолаш учун Қирғизистон президентига юборилади ва расмий эълон қилингач кучга киради.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.