Жаҳон

Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Кремль музокаралар учун илгари сурилган талаблар ўз кучида қолаётганини билдирган.

Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Россия Президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик музокараларини давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди. Бироқ у музокаралар аввал илгари сурилган шартлар ва эришилган келишувлар асосида олиб борилиши кераклигини таъкидлаган.

 

Путиннинг айтишича, Россия томони 2022 йил баҳорида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда шаклланган келишувларни музокаралар учун асос сифатида кўрмоқда. У ўша пайтда Украина делегацияси томонидан дастлабки ҳужжатлар маъқулланганини эслатиб, мазкур ёндашувдан воз кечиш учун сабаб кўрмаётганини билдирган.

 

Россия раҳбари, шунингдек, Доналд Трамп билан Анкорижда бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган масалалар ҳам келгусидаги мулоқотларда инобатга олиниши кераклигини қайд этган.

 

Маълум қилинишича, Москва илгари сураётган асосий шартлардан бири Украина қўшинларининг Донетск, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларидан чиқиб кетишини назарда тутади. Россия томони ушбу ҳудудларни музокаралар жараёнидаги муҳим масалалардан бири сифатида кўрмоқда.

 

Путин ҳукумат аъзолари билан учрашувда сўзлар экан, музокаралар жойлардаги амалдаги вазият ҳамда аввал эришилган келишувлар асосида давом этиши лозимлигини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги сўнгги музокаралар АҚШ воситачилигида Абу-Дабида бўлиб ўтган. Шунингдек, Туркия томони икки давлат ўртасидаги навбатдаги учрашувларга мезбонлик қилишга тайёр эканини билдирган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"