Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси дори воситалари рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди

Айрим дори воситалари рекламаларида “энг самарали”, “энг хавфсиз”, “кафолатланган натижа” ёки “ножўя таъсирлари мавжуд эмас” каби истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган иборалар қўлланмоқда.

Рақобат қўмитаси дори воситалари рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда дори воситалари рекламаларида истеъмолчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган бўрттирилган иборалар қўлланаётганига эътибор қаратди.

 

Қайд этилишича, айрим рекламаларда дори воситалари “ноёб”, “энг самарали”, “энг хавфсиз”, “кафолатланган натижа”, “энг ишончли восита”, “тез даволайди”, “ножўя таъсирлари мавжуд эмас” ёки “самараси исботланган” каби таърифлар билан тарғиб қилинмоқда.

 

Қўмита бундай маълумотлар истеъмолчиларда дори воситаларининг хусусиятлари ҳақида нотўғри тасаввур уйғотиши, шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволашга ундаши ҳамда саломатлик учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасига мувофиқ, дори воситалари рекламаларида мустақил даволаниш мумкинлиги ҳақида таассурот уйғотиш, олимлар, тиббиёт ходимлари ёки машҳур шахсларнинг тавсияларидан фойдаланиш, алоҳида шахсларнинг миннатдорлик изҳорлари ва муваффақиятли даволаниш ҳолатларини келтириш, препаратни энг самарали, энг хавфсиз ёки ноёб восита сифатида тақдим этиш, таъсири кафолатланганини даъво қилиш ҳамда бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашлар қилиш тақиқланади.

 

Шунингдек, рецептсиз бериладиган дори воситалари рекламаларида қўллаш бўйича қарши кўрсатмалар мавжудлиги ва мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш ҳам бўлиши шарт.

 

Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, фуқароларни эса дори воситаларини танлашда фақат реклама эмас, балки шифокор тавсияларига таянишга чақирди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.