Жаҳон

“Армия қуроллари Кремлга қаратилади”: Россиялик ҳарбий Путинга мурожаат йўллаб, таҳдид қилди

Кремль армиядаги қийноқлар ҳақидаги видеомурожаатни ўрганишини билдирди.

“Армия қуроллари Кремлга қаратилади”: Россиялик ҳарбий Путинга мурожаат йўллаб, таҳдид қилди

Кремль Украинадаги урушда қатнашган россиялик ҳарбий фахрий Александр Луниннинг Президент Владимир Путинга йўллаган видеомурожаатини ўрганишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, видеода у Россия қўмондонларини аскарларни "ўлимга олиб келувчи буйруқларни" бажармагани ёки қўмондонларга пул беришдан бош тортгани учун қийноққа солиш ва ўлдиришда айблаган.

 

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, видеомурожаат ҳали кўриб чиқилмаган, бироқ унда "анча ғалати иборалар" мавжудлиги сабабли аввало унинг мазмуни ўрганилади.

 

Reuters хабарига кўра, Лунин видеомурожаатида минглаб россиялик ҳарбийлар буйруқларни бажаришдан ёки қўмондонларига пул беришдан бош тортгани учун махсус чуқурларда сақланаётганини, кейинчалик қийноққа солиниб ўлдирилаётганини, сўнг эса уларнинг "жанг вақтида бедарак йўқолгани" ҳақида ёлғон маълумот берилаётганини даъво қилган.

 

Бироқ видеода ушбу даъволарни тасдиқловчи далиллар, шунингдек, жабрланувчилар ёки айбланаётган шахсларнинг исмлари келтирилмаган. Reuters ҳам бу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини қайд этган.

 

Воронеж вилоятида яшовчи Лунин видеони ҳарбий кийимда ва медаллари билан ёзиб олган. У, агар яқин вақт ичида Президент Путин билан жонли эфирда шахсан учрашмаса, "армия қуролларини Кремль томонга буриши" ҳақида таҳдид қилган.

 

Маълумотларга кўра, видеомурожаат Instagram тармоғида 24 соат ичида 12 миллиондан ортиқ марта томоша қилинган. Instagram Россияда тақиқланган бўлиб, ундан асосан VPN орқали фойдаланиш мумкин.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.