Жаҳон

Зеленский Россияга қарши 40 кунлик махсус операция эълон қилди

Операциянинг мазмуни ҳозирча ошкор этилмаган.

Зеленский Россияга қарши 40 кунлик махсус операция эълон қилди

 

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати томонидан Россияга қарши амалга ошириладиган 40 кунлик махсус операцияни маъқуллаганини маълум қилди. Операция тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

 

Зеленский бу ҳақда СБУ раҳбари Евгений Хмара билан ўтказилган учрашув якунлари юзасидан ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

 

Президентнинг билдиришича, учрашув давомида узоқ ва ўрта масофали зарба бериш режалари, шунингдек, СБУнинг «Альфа» махсус операциялар марказининг фронтдаги фаолияти юзасидан ҳисобот тингланган.

 

Зеленский СБУ томонидан турли турдаги дронлардан фойдаланиш Украина мудофаа кучларининг фронтдаги самарадорлигини сезиларли даражада оширганини қайд этган.

 

Шунингдек, у "урушни якунлаш мақсадида тажовузкор давлатга таъсир ўтказишга қаратилган 40 кунлик операцияни маъқуллаганини" билдирган. Бироқ операциянинг мазмуни, кўлами ва амалга ошириш механизмлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

 

Маълумки, СБУнинг «Альфа» махсус бўлинмаси терроризмга қарши кураш, махсус операциялар ҳамда Россия ҳудудидаги айрим стратегик объектларга уюштирилган дрон ҳужумларида иштирок этиши билан танилган.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойлар давомида Украина Россиянинг энергетика инфратузилмасига зарбаларни кучайтирган. Хусусан, нефтни қайта ишлаш заводлари ва ёқилғи омборларига уюштирилган ҳужумлар ортидан Россиянинг айрим ҳудудларида ёқилғи тақчиллиги кузатилгани ва бензин савдосига вақтинчалик чекловлар жорий этилгани ҳақида хабарлар берилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.