Жаҳон

Эл-Нино ҳодисаси сабаб дунёда шакар нархи кескин ошиши мумкин

Иқлим ҳодисаси сабаб иккинчи йирик шакар экспортчиси Ҳиндистонда ёғингарчилик камайиши кутилмоқда. Натижада шакарқамиш экиш кечикиши мумкин.

Эл-Нино ҳодисаси сабаб дунёда шакар нархи кескин ошиши мумкин

Дунёнинг иккинчи йирик шакар экспортчиси бўлган Ҳиндистон камида яна уч мавсум давомида экспорт учун ортиқча шакар захирасига эга бўлмаслиги мумкин. Бунга Эл-Нино об-ҳаво ҳодисаси сабаб шакарқамиш ҳосилининг камайиши ва этанолга талабнинг ортиши таъсир қилмоқда.

 

Reuters'нинг ёзишича, бу омиллар миллионлаб тонна шакарнинг жаҳон бозорига чиқмай қолишига, Осиё, Африка ва Яқин Шарқдаги импорт қилувчи давлатлар учун таклиф қисқаришига ҳамда Лондон ва Ню-Ёркдаги эталон нархлар юқори даражада сақланиб қолишига олиб келиши мумкин.

 

Савдо ва саноат вакиллари, ҳукумат манбалари ҳамда фермерлар билан ўтказилган суҳбатларга кўра, шакарқамиш ҳажмининг камайиши ва этанол ишлаб чиқаришга талаб ортиши яқин йилларда экспорт учун етарли ҳажм қолмаслигига сабаб бўлади.

 

Ҳиндистонда шакар экспорти ҳукумат рухсати асосида амалга оширилади. Ҳукумат ва саноатдаги хабардор манбалар Ню-Деҳли кўп йиллик тақиқ эълон қилиш ўрнига ҳар бир мавсумда экспорт рухсатларини чеклаши мумкинлигини билдирган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Эл-Нино туфайли бу йил Ҳиндистонда муссон ёғинлари сўнгги 11 йилдаги энг паст даражага тушиши кутилмоқда. 

 

Ёғингарчиликнинг камайиши фермерларни шакарқамиш экишни кечиктиришга мажбур қилмоқда, айримлари эса сувни кам талаб қиладиган экинларга ўтишни режалаштирмоқда.

 

Саноат ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистонда жорий мавсумда шакар ишлаб чиқариш ҳажми аввал кутилган 30,95 миллион тоннадан 27,9 миллион тоннагача пасайиши мумкин. Бу мамлакатнинг йиллик тахминан 28,5 миллион тонналик ички истеъмолидан ҳам кам.

 

Шу билан бирга, Ҳиндистон импорт қилинадиган нефтга қарамликни камайтириш мақсадида бензин таркибидаги этанол улушини ошириш сиёсатини давом эттирмоқда. Саноат вакиллари фикрича, ҳукуматнинг келажакдаги сиёсати шакар экспортидан кўра этанол ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

 

Ҳукумат манбалари ва саноат вакилларининг айтишича, агар Эл-Нино шакарқамиш етиштиришга жиддий таъсир кўрсатса, Ҳиндистон келажакда шакар импорт қилишга ҳам мажбур бўлиши мумкин. 

 

Мамлакат охирги марта 2016–2017 ва 2017–2018-йилги мавсумларда шакар импорт қилган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.