Жаҳон

Россияда мигрантлар учун давлат божлари бир неча баробарга оширилади

Фуқаролик, яшаш гувоҳномаси ва визаларни расмийлаштириш учун давлат божлари бир неча баробарга кўтарилади.

Россияда мигрантлар учун давлат божлари бир неча баробарга оширилади

Россия президенти Владимир Путин миграция соҳасидаги давлат божлари миқдорини бир неча баробарга оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Қонунга кўра, Россия фуқаролигини олиш ёки ундан чиқиш учун давлат божи 4,2 минг рублдан 50 минг рублгача оширилади. Яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш божи эса 6 минг рублдан 30 минг рублгача кўтарилади.

 

Шунингдек, яшаш гувоҳномасини алмаштириш учун 6 минг рубль, вақтинчалик яшаш рухсатномаси йўқолган, шикастланган ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат алмаштирилган тақдирда янги ҳужжат расмийлаштириш учун 5 минг рубль давлат божи ундирилади.

 

Россияга кириш учун таклифнома расмийлаштириш божи ҳар бир таклиф этилган шахс учун 960 рублдан 8 минг рублгача оширилади. Россияга кириш ва ундан чиқиш визаси учун давлат божи 1,2 минг рублдан 2 минг рублгача, кўп марталик виза учун эса 1,92 минг рублдан 6 минг рублгача кўтарилади.

 

Бундан ташқари, вақтинчалик яшаш рухсатномасини расмийлаштириш божи 1,92 минг рублдан 15 минг рублгача оширилади. Таълим олиш мақсадида кириш визаси учун давлат божи 8 минг рубль этиб белгиланган. Чет эллик ишчиларни жалб қилиш учун рухсатнома божи ҳам 12 минг рублдан 15 минг рублгача кўпайтирилади.

 

Қонунга мувофиқ, Россия манфаатларига хизмат қилувчи хорижий мутахассислар, олимлар, маданият арбоблари ва бошқа айрим тоифадаги шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари вақтинчалик яшаш рухсатномаси ва яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун давлат божи тўлашдан озод этилади.

 

Шунингдек, собиқ СССР фуқаролари, хориждан Россияга кўчиб келишни қўллаб-қувватлаш давлат дастури иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Украинадаги уруш даврида камида бир йил муддатга Россия армияси билан шартнома тузган хорижликлар ва уларнинг оила аъзолари ҳам айрим давлат божларидан озод қилинади. Қонун расмий эълон қилинганидан бир ой ўтиб кучга киради.

 

Аввалроқ, Россиядаги “Адолатли Россия” партияси етакчиси Сергей Миронов мигрантларнинг халқаро пул ўтказмаларидан 3 фоизлик комиссия ундиришни таклиф қилганди. Мазкур ташаббус партия депутатлари томонидан қонун лойиҳаси сифатида Давлат Думасига киритилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.