Спорт

UFC: Нурсултон Рўзибоев рақибини илк раунддаёқ таслим этиб, UFC'даги 5-ғалабасини қўлга киритди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси UFC Fight Night 280 турнирида россиялик Андрей Пуляевни илк раунддаёқ сабмишен усули билан мағлуб этди

UFC: Нурсултон Рўзибоев рақибини илк раунддаёқ таслим этиб, UFC'даги 5-ғалабасини қўлга киритди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 280 турнирида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди. У ўрта вазн тоифасидаги баҳсда россиялик Андрей Пуляевга қарши октагонга чиқди.

 

Уч раундга мўлжалланган рейтинг жанги узоқ давом этмади. Рўзибоев илк раунднинг ўзидаёқ рақибини сабмишен (оғритувчи усул) орқали таслим этиб, муддатидан олдин ғалаба қозонди.

 

Мазкур натижа билан ўзбекистонлик спортчи профессионал ММА фаолиятидаги 37-ғалабасини қўлга киритди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг мавжуд.

 

Бу Рўзибоевнинг УФCъдаги олтинчи жанги бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг унинг промоушендаги статистикаси 5 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил этмоқда.

 

28 ёшли Андрей Пуляев эса профессионал фаолиятидаги 5-мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 10 та ғалаба бор.

 

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев аввал UFC 319 турнирида америкалик Браян Баттлга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ рақиб вазн меъёрини бажара олмагани сабабли ушбу баҳс сўнгги паллада бекор қилинганди.

 

Маълумот учун, UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги Рафаэл Физиев ҳамда Мануэл Торрес ўртасида бўлиб ўтади.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"