Спорт

Узунликка сакраш бўйича Ўзбекистон рекорди янгиланди

Хорватиядаги турнирда иштирок этган спортчи Анвар Анваров 8,29 метр узунликка сакраб, янги рекорд ўрнатди.

Узунликка сакраш бўйича Ўзбекистон рекорди янгиланди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

Узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган спортчи 8,29 метр натижа қайд этиб, Ўзбекистоннинг янги миллий рекордини ўрнатди. Шу билан у ўзига тегишли аввалги рекордни 4 сантиметрга яхшилади. Анваров ўтган йили Финляндияда бўлиб ўтган мусобақада 8,25 метр натижа кўрсатган эди.

Турнир якунларига кўра, иккинчи ўринни 8,23 метр натижа билан сербиялик Лука Бошкович, учинчи ўринни эса 8,18 метр билан ямайкалик Тажей Гейл эгаллади.

Турнирнинг якуний натижалари:

  •  Анвар Анваров (Ўзбекистон) — 8,29 метр
  • Лука Бошкович (Сербия) — 8,23 метр
  • Тажей Гейл (Ямайка) — 8,18 метр
custom img

ЖЧ-2026: Белгия гуруҳ ғолиби бўлди, Миср эса плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Янги Зеландия 1 очко билан мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлади.

custom img

ЖЧ-2026: Франция ва Испания гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди, Кабо-Верде тарихий натижа қайд этди

Уругвай ва Саудия Арабистони Жаҳон чемпионатини тарк этди.

custom img

“Конгога қарши ўйин осонроқ бўлади”: Каннаваро эртанги ўйин олдидан фикрларини айтди

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида ўтказиладиган Ўзбекистон – Конго учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

custom img

Туркия мундиални ғалаба билан тарк этди

Терма жамоа ЖЧ-2026ни АҚШ устидан ғалаба билан якунлади.

custom img

Ўзбекистон–Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради

Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес Рохо фаолият юритади.

custom img

ЖЧ-2026. Колумбия Конго ДРни мағлуб этди ва Ўзбекистоннинг плей-офф умидларини сақлаб қолди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг К гуруҳи 2-туридан ўрин олган Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди

custom img

Ўзбекистон Португалияга ютқазди: Каннаваро ўйин ҳақида нималар деди?

Бош мураббий мундиалдаги иштирок жамоа учун муҳим тажриба бўлаётганини таъкидлади.

custom img

ЖЧ-2026. Ўзбекистон иккинчи турда Португалияга ютқазди

Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинни 28 июнь куни Конго ДР миллий жамоасига қарши ўтказади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"