Жаҳон

Францияда жазирама оқибатида ўлим кўрсаткичлари кескин ошди

Мамлакат соғлиқни сақлаш агентлиги 24 июндан буён одатдаги даврга нисбатан қарийб мингта кўпроқ ўлим қайд этилганини маълум қилди.

Францияда жазирама оқибатида ўлим кўрсаткичлари кескин ошди

Францияда бир неча кундан буён давом этаётган рекорд даражадаги иссиқ оқибатида ўлим кўрсаткичлари кескин ошди. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Мамлакатнинг Santé publique France агентлиги маълумотига кўра, 24 июндан буён одатдаги даврга нисбатан қарийб 1 мингта кўпроқ ўлим қайд этилган. Идора бу маълумотлар ҳали якуний эмаслигини билдирган.

 

Маълум қилинишича, 24 июнь куни мамлакатда барча сабабларга кўра 1 200 нафардан ортиқ, 25 ва 26 июнь кунлари эса 1 400 нафардан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Таққослаш учун, апрель ва май ойларида Францияда кунига ўртача 900–1 000 киши вафот этган.

 

Соғлиқни сақлаш агентлиги ўлимлар сони айниқса «қизил» хавф даражаси эълон қилинган ҳудудларда кескин ошганини маълум қилди. Қайд этилишича, вафот этганларнинг 85 фоизини 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ташкил этади. Шу билан бирга, ўлим кўрсаткичлари барча ёш гуруҳларида ошгани қайд этилган.

 

28 июнь куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасая бошлади. Бироқ мутахассислар иссиқ тўлқинининг салбий оқибатлари ҳали бир неча кун давом этиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Айни пайтда Германияда ҳам рекорд даражадаги иссиқ кузатилди. Германия метеорология хизмати маълумотига кўра, 27 июнь куни Саксония-Анҳалт федерал еридаги Древитс аҳоли пунктида ҳаво ҳарорати 41,5 даража Цельсийга етиб, мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

Францияда жазирама оқибатида ўлим кўрсаткичлари кескин ошди | Zamon.uz