Жаҳон

Саудия Арабистонида вертолёт ҳалокатга учради, 14 киши ҳалок бўлди

Вертолёт нефть гиганти Aramco компаниясига тегишли бўлган. Компания тўрт ой давом этган танаффусдан сўнг хом нефть юклаш ишларини қайта тиклаган эди.

Саудия Арабистонида вертолёт ҳалокатга учради, 14 киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонининг давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакатнинг нефть гиганти Aramco компаниясига тегишли вертолёт 28 июнь куни мамлакатнинг шарқий соҳилидаги Ras Tanura ҳудудида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Reuters. 

 

Маълум қилинишича, вертолёт маҳаллий вақт билан соат 06:00 атрофида қулаган. Ҳодиса оқибатида 14 нафар Саудия фуқароси ҳалок бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.

 

Давлат ахборот агентлиги тегишли идоралар ҳодиса юзасидан тўлиқ тергов бошланганини маълум қилди. Aramco эса воқеа юзасидан юборилган сўровга ҳозирча жавоб бермаган.

 

Қайд этилишича, Aramco компанияси қарийб тўрт ой давом этган танаффусдан сўнг жума куни Форс кўрфазидаги Ras Tanura терминалида хом нефть юклаш ишларини қайта тиклаган эди.

 

Хабарга кўра, Саудия Арабистони дунёдаги энг йирик нефть экспортчиларидан бири ҳисобланади. Мамлакат Яқин Шарқдаги ишлаб чиқарувчилар қаторида АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тўхтатишга қаратилган вақтинчалик келишув фонида нефть ва газ ишлаб чиқариш ҳамда экспорт ҳажмини оширган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"