Жаҳон

Қирғизистон ва Қозоғистон бир-бирига 49 йилга ер участкалари беради

Ер участкалари Остона ва Бишкек шаҳарларида элчихоналар ҳамда фавқулодда ва мухтор элчилар қароргоҳларини жойлаштириш учун бепул ажратилади.

Қирғизистон ва Қозоғистон бир-бирига 49 йилга ер участкалари беради

Қозоғистон Сенати Қирғизистон билан элчихоналар ва фавқулодда ҳамда мухтор элчилар қароргоҳларини жойлаштириш учун ер участкалари ва биноларни ўзаро ажратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Теngrinews.kz хабар берди.

 

Қонунга кўра, икки давлат ўз пойтахтларида элчихоналар ҳамда элчилар қароргоҳларини жойлаштириш учун бинолар ва ер участкаларини ўзаро бепул фойдаланишга беради. Ҳужжатнинг мақсади дипломатик ваколатхоналар фаолияти учун ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида қулай шароит яратишдан иборат. Томонларга кўчмас мулклар 49 йил муддатга берилади.

 

Қозоғистон Қирғизистонга Остонада элчихона қурилиши учун 0,74 гектар ер участкаси ва элчи қароргоҳи учун 1 267 квадрат метр майдонга эга алоҳида коттеж ажратади.

 

Қирғизистон эса Қозоғистонга Бишкекда элчихона жойлаштириш учун 0,75 гектар ер участкаси ҳамда элчи қароргоҳи учун 531 квадрат метр майдонга эга коттеж беради. Ҳар бир объект алоҳида ҳудуд билан таъминланади.

 

Сенат депутати Андрей Лукиннинг маълум қилишича, мазкур кўчмас мулклар ҳар икки давлатда барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод этилади. Биноларни қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва коммунал хизматлар харажатлари эса мезбон давлатдаги амалдаги тарифлар асосида томонларнинг ўзи томонидан қопланади.

 

Маълумот учун, 2025 йил март ойида Қозоғистон Мажилиси АҚШ билан Остона шаҳрида дипломатик объект қурилиши учун 70,6 минг квадрат метр ер участкасини 49 йил муддатга ижарага бериш тўғрисидаги битимни ҳам маъқуллаган эди. 

 

Мазкур битимга кўра, АҚШ ер участкаси ижараси учун 25,3 миллион долларни битим кучга кирганидан кейин 30 кун ичида бир марталик тўлов сифатида амалга оширади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.