Жаҳон

Россияда "дўст бўлмаган" давлатлар фуқароларининг банк ҳисоблари музлатилмоқда

Россиянинг "дўст бўлмаган давлатлар" рўйхатига 49 та давлат, жумладан Европа Иттифоқига аъзо барча 27 мамлакат киритилган.

Россияда "дўст бўлмаган" давлатлар фуқароларининг банк ҳисоблари музлатилмоқда

Россияда "дўст бўлмаган" давлатлар фуқаролари бўлган айрим хорижликлар банк ҳисоблари ва омонатлари блокланаётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда  Т-Банк, Сбербанк ва ВТБ мижозларига таяниб, DW хабар берди.

 

Хабарга кўра, июнь ойидан бошлаб Россия президенти Владимир Путиннинг хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни тартибга солувчи фармони амал қилиш доираси кенгайтирилиб, хорижлик норезидентларнинг банк омонатларини ҳам қамраб олди. Шу муносабат билан айрим мижозларга ҳисоблари фармон талабларини бажариш мақсадида блоклангани ҳақида хабарномалар юборилган.

 

Ҳисоблари чекланганлар орасида "истеъдод визаси" эгалари, Россиянинг "анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятлари"га содиқлигини билдирган хорижликлар ҳамда "дўст бўлмаган" давлатлардан Россияга кўчиб ўтиш учун ҳужжат расмийлаштираётган этник руслар ҳам бор.

 

Янги тартибга кўра, "дўст бўлмаган" давлатлар фуқароси бўлган норезидентларнинг ойига 10 миллион рублдан ортиқ депозит даромадлари махсус "С" туридаги ҳисобварақларга ўтказилади. Ушбу ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдаланиш имконияти эса кескин чекланган.

 

Фармонда янги қоидалар барча турдаги омонатларга ёки фақат муддатли депозитларга татбиқ этилиши аниқ кўрсатилмагани сабабли банклар уни турлича талқин қилмоқда.

 

Россия Марказий банки зарурат туғилганда янги нормалар юзасидан расмий изоҳ беришини маълум қилган. Ҳисоблари чекланган мижозлар эса регулятор ёки суд орқали ушбу қарор устидан шикоят қилиши мумкин.

 

Маълумот ўрнида, Россия "дўст бўлмаган давлатлар" рўйхатини 2021 йилда тузган эди. Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Москва қарши санкциялар жорий этилганидан сўнг ушбу рўйхат кенгайтирилди. Ҳозирда унга 49 та давлат, жумладан Европа Иттифоқига аъзо барча 27 мамлакат киритилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"