Жаҳон

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1 450 нафарга етди

12 700 нафардан ортиқ фуқаро ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1 450 нафарга етди

 

Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 450 нафарга етди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётган бўлсада, минглаб одамларнинг тақдири ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда The Associated Press хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 3 150 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган, 12 700 нафардан ортиқ фуқаро ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, 774 та бино бутунлай қулаб тушган.

 

Энг катта талафот Каракас шаҳридан тахминан 40 километр шимолда жойлашган Ла Гуайра штатида қайд этилган. Мазкур ҳудудда қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда.

 

Венесуэла ҳукумати қутқарув ва тиклаш ишлари узлуксиз давом этаётганини маълум қилган. Расмийларга кўра, сўнгги кунларда ҳам вайроналар остидан тирик фуқаролар қутқариб олинмоқда.

 

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига халқаро ҳамжамият ҳам жалб этилган. Турли давлатлардан 2 600 нафардан ортиқ қутқарувчи ва махсус техникалар Венесуэлага етиб келиб, қидирув-қутқарув операцияларида иштирок этмоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, зилзиладан кейинги дастлабки 72 соат вайроналар остида қолганларни тирик ҳолда қутқариш учун энг муҳим давр ҳисобланади. Шу сабабли қидирув ишлари максимал тезликда давом эттирилмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"