Жаҳон

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

Тошқинлар 96 та қишлоқни сув остида қолдирди, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

 

Ҳиндистоннинг Ассам ва Аруначал-Прадеш штатларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, сув тошқинлари Ассамнинг олтита туманини қамраб олган бўлиб, энг кўп зарар Дҳемажи туманида қайд этилган. Мазкур ҳудудда 15 400 нафардан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

 

Табиий офат оқибатида 96 та қишлоқ сув остида қолган, қарийб 1 690 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган. Шунингдек, 1965 йилда қурилган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушгани маълум қилинди.

 

Аруначал-Прадеш штатида эса кучли ёғингарчилик оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

 

Расмийлар уй-жойидан айрилган аҳолини вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирмоқда. Табиий офат 48 мингдан ортиқ чорва ва бошқа ҳайвонларга ҳам салбий таъсир кўрсатгани қайд этилган.

 

Синоптиклар 28 июндан 1 июлгача ҳудудларда кучли ёмғир ва момақалдироқ давом этишини прогноз қилмоқда. Шу боис янги сув тошқинлари ва кўчкилар юзага келиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.