Жаҳон

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар айбланувчига 9 йил қамоқ сўралди

Прокуратура ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган собиқ амалдорларга қатъий жазо талаб қилди.

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар айбланувчига 9 йил қамоқ сўралди

 

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича прокуратура барча айбланувчиларни айбдор деб топиш ҳамда уларга 9 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўради. Бу ҳақда судланувчилардан бирининг адвокати Икрамидин Айтқулов маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, суд жараёнида томонларнинг якуний музокаралари бошланган ва давлат айбловчиси иш бўйича барча айбланувчиларга бир хил муддатдаги қамоқ жазосини талаб қилган.

 

Мазкур ишнинг асосий айбланувчиларидан бири Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев бўлиб, у ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

 

Иш доирасида яна етти нафар собиқ амалдор, жумладан, собиқ бош прокурор Курманкул Зулушев ва собиқ парламент спикери Нурланбек Турғунбек уулу ҳам судланмоқда.

 

Жиноят иши махфийлаштирилган бўлиб, суд мажлислари дастлаб ёпиқ тарзда ўтказилган. Кейинчалик адвокатлар талаби билан айрим тингловлар очиқ ўтказилган бўлсада, ҳозирда суд жараёни яна ёпиқ тартибда давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров жорий йил февраль ойида Камчибек Ташиевни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилган эди.

 

Шундан сўнг ҳукуматда кенг кўламли кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Бир қатор вазирлар ҳамда юқори лавозимли мансабдорлар лавозимидан озод этилди. Мазкур воқеалар фонида янги президентлик сайловларини ўтказиш талаби билан мурожаат имзолаган айрим жамоатчилик фаоллари ва собиқ амалдорлар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳибсга олинган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.