Жаҳон

Ҳозирча АҚШ билан янги музокараларни бошлаш режалаштирилмаган — Эрон

Теҳрон якуний келишув бўйича музокаралар меморандумдаги асосий мажбуриятлар бажарилгандан кейингина бошланишини билдирди.

Ҳозирча АҚШ билан янги музокараларни бошлаш режалаштирилмаган — Эрон

 

Эрон яқин келажакда АҚШ билан ҳеч қандай даражада янги музокараларни бошлашни режалаштирмаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағайи маълум қилди дейди Тасним.

 

Унинг сўзларига кўра, Эрон экспертлар делегацияси эришилган келишувлар ижросини мониторинг қилиш мақсадида Қатар пойтахти Доҳага йўл олади.

 

Бағайи АҚШ меморандумнинг нефть савдосига оид 10-банди доирасида ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажариш юзасидан зарур рухсатномаларни берганини, шунингдек, Эрон активларини блокдан чиқаришга оид 11-банд ижроси ҳам мониторинг босқичида эканини таъкидлаган.

 

"Эрон ҳали якуний келишув бўйича музокараларни бошлагани йўқ. Меморандумнинг 13-бандига мувофиқ, бундай музокаралар 1, 4, 5, 10 ва 11-бандларда назарда тутилган мажбуриятларнинг амалда бажарилишига боғлиқ", — деган ТИВ вакили.

 

Маълумот учун, меморандумнинг биринчи бандида барча фронтларда ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ва доимий тўхтатиш назарда тутилган. Шунингдек, ҳужжатда АҚШнинг Эрон нефти экспортига оид чекловларни юмшатиши, Эроннинг музлатилган активларини босқичма-босқич блокдан чиқариши ҳамда Форс ва Уммон кўрфазларида савдо кемалари қатновини тиклаш бўйича мажбуриятлар ҳам белгиланган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.