Жаҳон

Қозоғистондa икки палатали парламент фаолияти якунланди

Қозоғистон президенти янги сиёсий тизим — Қурултой фаолияти қонун ижодкорлигига янгича ёндашув асосида ташкил этилишини таъкидлади.

Қозоғистондa икки палатали парламент фаолияти якунланди

Қозоғистоннинг икки палатали парламенти 30 июнь куни ўз фаолиятини расман якунлади. Остона шаҳрида Сенат ва Мажлиснинг сўнгги қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Сенат ва Мажлис қарийб 30 йил давомида мамлакат тараққиётига оид муҳим қарорларни қабул қилиб келган. Шу даврда парламент 3,5 мингдан ортиқ қонунни маъқуллаган бўлса, уларнинг 300 дан ортиғи сўнгги уч йил ичида қабул қилинган.

 

Йиғилишда Қосим-Жўмарт Тўқаев VIII чақириқ парламент фаолияти якунларини сарҳисоб қилди ҳамда депутатларнинг мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ҳиссасини юқори баҳолади.

 

“Сиз мамлакат ҳаётидаги ўзгаришларнинг олдинги сафида бўлдингиз. Барча қийинчиликларга қарамай, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун тинимсиз меҳнат қилдингиз. Энг оғир дамларда масъулиятни ўз зиммангизга олдингиз ва мамлакатимиз учун зарур бўлган ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айландингиз. Ҳар бирингиз ўз вазифангизни муносиб бажардингиз. Сиз Адолатли ва Кучли Қозоғистонни барпо этиш йўлида фидокорона хизмат қилдингиз”, — деди президент.

 

Президентнинг айтишича, парламент ўрнини эгаллайдиган янги Қурултой фаолияти замонавий бошқарув тамойиллари асосида йўлга қўйилади. Хусусан:

 

  • қонун ижодкорлиги жараёни тезлаштирилади;
  • бюрократик тартиб-таомиллар қисқартирилади;
  • қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда таҳлилий ёндашув кучайтирилади;
  • e-Parliament электрон парламент тизими жорий этилади;
  • қонун лойиҳалари экспертлар ва жамоатчилик билан кенг муҳокама қилинади;
  • қарорлар қабул қилишда прогнозли таҳлиллар, иқтисодий оқибатлар ва ижтимоий хавфлар инобатга олинади.

 

Тўқаев, шунингдек, мамлакат янги иқтисодий моделни шакллантиришни давом эттиришини, бунда саноат, транспорт, энергетика, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш устувор йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.

 

Президент яқин кунларда Қурултой сайловларини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолашини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги сиёсий тизим доирасида партиялар ўртасидаги рақобат кучаяди, сайловлар эса очиқ, ҳалол ва адолатли ўтиши керак.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"