Жаҳон

Трамп бензин нархларини пасайтиришни талаб қилиб, сотувчиларга таҳдид қилди

АҚШ президенти нархларни сунъий ошириш ноқонуний эканини таъкидлаб, бунга амал қилинмаса, "катта муаммолар" юзага келишини айтди.

Трамп бензин нархларини пасайтиришни талаб қилиб, сотувчиларга таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп бензин чакана сотувчиларини ёқилғи нархларини зудлик билан пасайтиришга чақирди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар берди Reuters.

 

"Нархларни сунъий оширишга йўл қўйилмайди, бу мутлақо ноқонуний. Агар чакана сотувчилар буни қилмаса, олдинда катта муаммолар кутмоқда. Бир галлон бензин нархини тахминан 2,50 доллар даражасига туширишни мақсад қилинг", — деб ёзди Трамп.

 

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Адлия вазирлигига нефть компаниялари хом нефть нархлари пасайганига қарамай, бензин нархларини туширмаётганини текширишни топширганини билдирган эди. Унинг фикрича, айрим компаниялар истеъмолчилардан сунъий равишда ортиқча ҳақ ундирмоқда.

 

Жорий йилда АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда бунга жавобан Эроннинг Исроил ва АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатларига уюштирган ҳужумлари фонида жаҳон нефть нархлари кескин ошган.

 

Сўнгги ҳафталарда эса Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги дипломатик мулоқотлар фонида АҚШда бензин нархларида маълум даражада пасайиш кузатилмоқда.

 

Бензин нархлари масаласи ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида АҚШдаги муҳим сиёсий ва иқтисодий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.