Ўзбекистон

Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи рекорд даражада қимматлади

Республика товар-хомашё биржасида АИ-92 маркали автомобиль бензини нархи бир тонна учун 13,919 млн сўмга етди.

Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи рекорд даражада қимматлади

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида АИ-92 маркали автомобиль бензини нархи тарихий рекордни янгилади. Бу ҳақда Spot нашри биржа савдолари маълумотларига таяниб хабар берди.

 

29 июнь куни АИ-92 бензини бир тоннасининг нархи 13,919 млн сўмни ташкил этди. Бу аввалги савдо кунига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлиб, биржа тарихидаги энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди.

 

Маълумотларга кўра, июнь ойи бошидан буён АИ-92 бензини нархи 1,473 млн сўмга ёки қарийб 11,8 фоизга ошган.

 

Нархларнинг энг кескин ўсиши ойнинг биринчи ярмида кузатилган. Хусусан, 4 июнь куни бир тонна бензин 12,476 млн сўмдан сотилган бўлса, 8 июнга келиб унинг нархи атиги тўрт кун ичида 10,5 фоизга ошиб, 13,788 млн сўмга етган. Кейинги икки ҳафта давомида нарх 13,7–13,8 млн сўм оралиғида шаклланиб турган, 29 июнь куни эса яна кўтарилиб, янги тарихий максимумни қайд этган.

 

Нархларнинг ўсиши фонида биржадаги ёқилғи таклифи ҳам қисқарган. Агар 1 июнь куни савдоларга 3 791 тонна АИ-92 бензини чиқарилган бўлса, 23 июнга келиб бу кўрсаткич деярли икки баробарга камайиб, 1 898 тоннани ташкил этган. 29 июнь ҳолатига таклиф ҳажми 3 123,2 тоннагача тикланган бўлса-да, бу нархларнинг пасайишига таъсир кўрсатмаган.

 

Spot қайд этишича, нархларнинг кескин ошиши Россияда ёқилғи танқислиги юзага келган даврга тўғри келган. Бунга Украина дронлари ҳужумларидан сўнг айрим нефтни қайта ишлаш заводларида режадан ташқари таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабаб бўлган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.