Жаҳон

Доҳада АҚШ ва Эрон ўртасидаги билвосита музокаралар ўтказилмоқда

Мулоқот воситачилар орқали олиб борилмоқда.

Доҳада АҚШ ва Эрон ўртасидаги билвосита музокаралар ўтказилмоқда

 

Қатар воситачилигида Доҳа шаҳрида АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида билвосита музокаралар бошланди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, АҚШ делегацияси музокаралар бошланиши арафасида Қатар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказган.

 

Реутерс агентлигининг Эрон ҳукуматидаги юқори мартабали манбага таяниб хабар беришича, сешанба оқшомидан буён Доҳа шаҳрида Вашингтон ва Теҳрон ўртасида воситачилар орқали мулоқот давом этмоқда. Эрон делегацияси Қатар ва Покистон вакиллари билан учрашувлар ўтказган бўлиб, улар орқали АҚШ томонига тегишли маълумотлар етказилган.

 

Манбага кўра, чоршанба куни давом этган музокараларнинг асосий мавзулари Эроннинг музлатилган хориждаги активлари ҳамда Ҳормуз бўғози билан боғлиқ масалалар бўлган.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон Америка томони билан учрашув ўтказишни сўраганини маълум қилган эди. АҚШ делегацияси таркибида президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер иштирок этаётгани билдирилмоқда.

 

Шу билан бирга, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид бин Муҳаммад ал-Ансарий Доҳада АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида тўғридан тўғри музокаралар режалаштирилмаганини, мулоқот воситачилар орқали олиб борилаётганини таъкидлаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.