Ўзбекистон

Самарқандда 42 ёшли эркак дарёга чўкиб кетди

Ҳозирда қутқарувчилар томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқандда 42 ёшли эркак дарёга чўкиб кетди

 

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 42 ёшли фуқаро Қорадарё дарёсига тушиб кетгани оқибатида бедарак йўқолган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 28 июнь куни Оқдарё туманининг «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 42 ёшли фуқаро Ж.О. эҳтиётсизлик оқибатида дарёга тушиб кетган.

 

Ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушгач, қутқарувчилар воқеа жойига жалб этилган. Ҳозирда дарё ҳудудида фуқарони топиш бўйича қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам икки нафар бола каналга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"