Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши кураш бўйича мурожаат билан чиқди

Вазирлик тиббиёт тизимида коррупциявий хавфларни камайтириш мақсадида "Рақамли комплаенс", "Сирли мижоз" ва сунъий интеллект асосидаги назорат тизимларини ишга туширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши кураш бўйича мурожаат билан чиқди

 

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов фуқаролар ва тиббиёт ходимларига мурожаат қилиб, соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашни кучайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.

 

Вазир мурожаатида коррупция мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлаётгани, Президент томонидан у жамият танасидаги «саратон» дея баҳоланганини эслатиб, бу иллатга қарши муросасиз курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаган.

 

Қайд этилишича, Президентнинг 2026 йил 5 майдаги фармонига мувофиқ вазирлик тизими тубдан қайта ташкил этилмоқда. Марказий аппарат замонавий фикрлайдиган, профессионал ва малакали мутахассислар билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, илк бор коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, ички назорат бўлинмаси Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бошқармасига айлантирилган.

 

Маълум қилинишича, коррупциявий хавфларни барвақт аниқлаш мақсадида masofaviyaudit.uz автоматлаштирилган ахборот тизими орқали жорий йилнинг дастлабки беш ойида вазирлик тизимидаги ташкилотларда 979 та ҳолатда 514,9 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, ўз вақтида бартараф этилган.

 

Шунингдек, туғуруқ муассасаларида ноқонуний «суюнчи» пуллари ёки кесарча кесиш амалиёти учун ноқонуний тўлов талаб қилинишининг олдини олиш мақсадида барча туғуруқ комплекслари ва тиббиёт муассасаларида "Сирли мижоз" тизими жорий этилгани маълум қилинган.

 

Ушбу чора-тадбирлар натижасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тузиладиган Очиқлик индексида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 87,2 балл тўплаб, 97 та давлат ташкилоти орасида бирданига 60 поғона юқорилаб, илк бор «яшил» тоифага киргани қайд этилган.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб "Рақамли комплаенс" ахборот дастурий комплекси синов тариқасида ишга туширилиши, коррупцияга қарши ички назорат тизими «Э-Комплаенс» электрон модули орқали тўлиқ рақамлаштирилиши ҳамда сунъий интеллект технологиялари ёрдамида коррупциявий хавфларни эрта аниқлаш механизмлари жорий этилиши режалаштирилаётгани билдирилган.

 

Мурожаат якунида вазир фуқароларни соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупциявий ҳолатлар, манфаатлар тўқнашуви, ноқонуний тўловлар, бюрократик тўсиқлар ёки бошқа қонунбузарликлар ҳақида вазирликнинг 1203 қисқа рақамли "Ишонч телефони" ҳамда info@ssv.uz электрон почта манзили орқали хабар беришга чақирди.

 

Таъкидланишича, ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда тезкор кўриб чиқилади, мурожаатчининг шахси ва тақдим этилган маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади ҳамда аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.