Жаҳон

Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди

Болани Иорданиядан келган қутқарувчилар вайроналар остидан олиб чиққан, ҳозирда 3 ёшли Клибер Моран шифохонада даволанмоқда.

Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб,  3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди

Венесуэлада ўтган ҳафта юз берган вайронкор икки зилзиладан кейин олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида эрта тонгда бир бола вайроналар остидан тирик олиб чиқилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Президент вазифасини бажарувчи Делси Родригеснинг Теlegram'да маълум қилишича, Клибер Моран исмли бола Ла Гуайра штатидаги Los Коrales Garden 1 турар жой мажмуаси вайроналари остида олти кун қолганидан сўнг Иорданиядан келган қутқарувчилар томонидан қутқарилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, Венесуэлада ўтган чоршанба куни бир дақиқадан кам вақт оралиғида магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган иккита зилзила содир бўлган. Табиий офат оқибатида кўплаб бинолар қулаб, минглаб одамлар вайроналар остида қолган.

 

Делси Родригес болани 3 ёшли деб атаган бўлса, Миллий ассамблея президенти Хорхе Родригес унинг 2 ёшда эканини билдирган. Бола қутқарилгач, тиббий муассасага олиб борилган.

 

“Вайроналар остидан яна тирик одамларни топиш умидини йўқотмаслигимиз керак. Бугун эрта тонгда 2 ёшли бола қутқарилди ва ҳозир Каракасдаги тиббиёт марказида даволанмоқда”, — деди Хорxе Родригес телевидение орқали қилган мурожаатида.

 

Шунингдек, БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг маълум қилишича, сешанба куни UNICEF томонидан юборилган 47 тонна гуманитар ёрдам Венесуэлага етиб келган. 

 

Юк таркибига шошилинч тиббий ёрдам тўпламлари, хавфсиз туғруқ, янги туғилган чақалоқлар парвариши, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун зарур воситалар киритилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"